Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жорий йилнинг 15 июнь куни Давлат статистика қўмитаси Раиси Баходир Бегалов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Аҳолишунослик жамғармасининг (UNFPA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Миеко Ябута хоним билан учрашди
2017-06-16 | Иқтисодиёт
БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг (YUNFPA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ваколатхона раҳбари билан учрашув ташкил этиш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига қилган мурожаатига мувофиқ, жорий йилнинг 15 июнида Давлат статистика қўмитасида Миеко Ябута хоним билан учрашув ташкил этилди.
Ташрифнинг мақсади М.Ябута хонимнинг Давлат статистика қўмитасининг янги раҳбарияти билан танишиш ва икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболини муҳокама қилиш бўлди.
Учрашув давомида томонлар давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш зарур эканлигини, хусусан Давлат статистика қўмитаси ва БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистон Республикасида “Барқарор тараққиёт мақсадлари”га мослашиш ва уни амалга ошириш ҳамда демография ва гендер статистикасига оид маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш масалалари юзасидан келгусидаги ҳамкорлиги ҳақида таъкидлаб ўтишди.
Учрашув якунида М.Ябута хоним ташкил этилган учрашув юзасидан миннатдорчилик билдирди, ҳамда билим доирасини кенгайтириш, тажриба алмашиш ва демография ва гендер статистикасига оид услубий қўлланмаларни ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди.
Учрашув илиқ ва дўстона руҳда бўлиб ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги