2017 йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ирландия Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Эдриан Макдейдни қабул қилди.
Вазир Элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди ва уни Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Ирландия муносабатларини сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда янада кенгайтириш истиқболлари ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистон Президенти томонидан тасдиқланган 2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, икки давлатнинг парламентлари, ишбилармон доиралари, таълим муассасалари, фан маданият ва санъат арбоблари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш имконини яратади. Шу мазмунда истиқболли масалаларни биргаликда ҳал қилиш юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги