Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таътил мароқли ўтмоқда

2017-06-16 | Жамият

Жорий йилда Сирдарё вилоятидаги 3 доимий оромгоҳда 1 минг 800, 32 кундузги оромгоҳда 8 минг 100 ўқувчи ёзги таътилни мароқли ўтказиши режалаштирилган.

Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг жисмонан соғлом ва маънан етун инсонлар бўлиб улғайиши, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши йўлида барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш концепцияси”га мувофиқ, оромгоҳлар фақат жисмоний соғломлаштириш маскани эмас, балки фарзандларимизнинг маънавиятини, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш марказига айлантирилгани бу борада муҳим аҳамият касб этаётир. 

– Мазкур концепцияга асосан оромгоҳларнинг тарбиявий йўналишдаги ишлари ва тадбирлари мазмунан тубдан янгиланди, янада бойитилди, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Абдураҳмонов. – Май ойининг дастлабки ҳафтасида оромгоҳларга жалб этилган тарбиячилар, етакчилар, мусиқа, жисмоний тарбия, кутубхона ва турли тўгараклар раҳбарлари, оромгоҳларга бириктирилган соғлиқни сақлаш, ички ишлар, ёнғинга қарши кураш ва бошқа мутасадди ташкилотлар ходимларининг малакаси оширилди. Барча оромгоҳларда кутубхоналар, турли бадиий ва ижодий тўгараклар, спорт секциялари фаолияти йўлга қўйилди. 

Болаларнинг қизиқиши инобатга олиниб, Гулистон туманидаги 2-, Боёвут туманидаги 19-, Сирдарё туманидаги 25-умумтаълим мактаблари қошида экология ва ўлкашунослик, Гулистон шаҳаридаги 2-, Мирзаобод туманидаги 10-умумтаълим мактаблари қошида бадиий ижодиёт йўналишига ихтисослашган кундузги оромгоҳлар ташкил этилган. Оқолтин туманидаги “Баркамол авлод” болалар маркази ҳамда Янгиер шаҳридаги 4-умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган кундузги оромгоҳларда техник ижодкорлик йўналиши йўлга қўйилган. 

“Сирдарё” болалар оромгоҳида ҳам вилоят ҳокимлиги, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, халқ таълими, маданият бошқармалари ҳамкорлигида турли викторина, танлов ва спорт мусобақалари мунтазам ўтказилмоқда. Айниқса, "Китобхон болажон", "Асфальтдаги суратларда ҳаёт акси", "Қўшиғимда диёрим мадҳи", "Энг гўзал рақс" каби танловлар, футбол, волейбол, енгил атлетика, сузиш, шахмат-шашка сингари спорт мусобақаларида болалар зўр иштиёқ билан иштирок этмоқда. “Инглиз тили”, “Ёш рассомлар”, “Ашула ва рақс”, “Саломатлик ва экология” тўгараклари, спорт секцияларига малакали ўқитувчи ва мураббийлар жалб этилган. 

Ўтган йили ушбу оромгоҳ ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашга қўшган ҳиссаси ва самарали фаолияти учун мамлакатимизда “Энг намунали оромгоҳ” номинацияси ғолиби бўлган. Жорий йилда бу ерда уч босқичда 850 ўқувчининг мазмунли ҳордиқ чиқариши режалаштирилган. Айни пайтда оромгоҳда биринчи босқичга келган 335 бола таътилни мароқли ўтказмоқда. 

Мухтасар айтганда, Сирдарё вилоятида ҳам болалар ёзги таътилни мароқли ўтказиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилган.

 

Абдужалол Қаюмов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться