Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухородаги меҳнат ярмаркасида 769 битирувчи ишга йўлланма олди

2017-06-15 | Иқтисодиёт

Бухорода “Бизнинг ўз касбимиз ва ҳунаримиз бор, касб-коримиз билан юрт тараққиётига хизмат қиламиз!” шиори остида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят бандлик бош бошқармаси, прокуратура ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнини топишига кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

Жорий йилда вилоятдаги 80 касб-ҳунар коллежини 26 мингдан зиёд ёш мутахассис битирмоқда. Ярмаркада 734 корхона-ташкилот ва муассаса томонидан 5 мингдан ортиқ бўш иш ўрни таклиф этилди. Иштирокчилар иш берувчи субъектлар учун зарур бўлган мутахассислар, ишчи-ходимларга яратилган қулайликлар ҳақидаги маълумотлар билан танишди. 

– “Бухоро таъмир” масъулияти чекланган жамиятидаги иш шароити, тажрибали усталар меҳнат қилаётгани менга маъқул бўлди, – дейди Беҳруз Наимов. – Ушбу корхонада чилангар сифатида ишлаш учун йўлланма олганимдан хурсандман. 
 

Ярмаркада 769 битирувчига ишга йўлланма берилди.

 

Эркин Ёдгоров, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться