Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Швеция Элчиси билан учрашув
2017-06-14 | Сиёсат
2017 йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Швеция Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида) Ингрид Терсман билан учрашув бўлиб ўтди.
Музокараларда икки ва кўп томонлама шаклларда, хусусан «Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» доимий мулоқоти доирасида Ўзбекистон-Швеция муносабатларини ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш учун янги имкониятлар яратади.
Швеция Элчиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва Савдо-саноат палатасидаги учрашувлари тўғрисида сўзлаб берди. Мазкур учрашувларда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон ва Швеция бизнес доиралари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган айрим халқаро ва минтақавий муаммолар ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги