Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туркманистон ТИВ раҳбари билан учрашув
2017-06-14 | Сиёсат
2017 йилнинг 13 июнь куни юқори даражадаги «Марказий Осиё – БМТ» мулоқотида иштирок этиш учун Ашхобод шаҳрига борган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.
Суҳбат чоғида шу йилнинг март ва май ойларида олий даражадаги Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари давомида эришилган келишувлар ижросининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистоннинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги