Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қонунлар кенг ўрганилмоқда

2017-06-13 | Жамият

Наманганда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонун ва қарорлар, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш масаласига бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеомулоқот орқали вилоят, шаҳар ва туманлар мутасаддилари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирок этган йиғилишда мамлакатимиз қонунчилигида рўй бераётган ўзгаришлар, уларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг самаралари ҳақида сўз юритилди. 

Йиғилишда “Суд ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган, деб топиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунлар ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида маърузалар тингланди. 

– Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан оширишга, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурини босқичма-босқич ижро этишга қаратилган 21 масала, жумладан, 7 қонун кўриб чиқилди, – дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриев. – Мазкур қонунларнинг биттаси янгидан қабул қилинди, учта амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, учта халқаро ҳужжат ратификация қилинди. Ялпи мажлисда қабул қилинган қарорлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари кафолатларини янада мустаҳкамлаш, аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, юртимиздаги барқарорлик ва фаровонликни мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. 

Йиғилишда қонунларнинг жамият ҳаётига татбиқ этилишида уларнинг моҳиятини кенг оммага етказиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг аҳамияти ҳақида алоҳида сўз юритилди. Бу борада депутатлар, фаоллар, оммавий ахборот воситалари олдида турган аниқ вазифалар хусусида фикр алмашилди. 

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди.

 

Акрамжон Сатторов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться