Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-дунёнинг жадал ривожланаётган иккинчи мамлакати

2017-06-13 | Иқтисодиёт

Халқаро миқёсда катта нуфузга эга бўлган Жаҳон иқтисодий форуми рейтингига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши прогноз кўрсаткичлари бўйича 2017 йилда дунё мамлакатлари орасида иккинчи ўринни қайд этди. Рейтинг Жаҳон банкининг “Глобал иқтисодий истиқболлар” ҳужжатида келтирилган маълумотлар асосида тузилган.

Нуфузли молия муассасаси экспертларининг прогноз қилишича, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти жорий йилда 7,6 фоиз ўсади. 2018/2019 йилларда эса бу кўрсаткич янада юқорироқ бўлади. Тадқиқотда келтирилишича, дунё иқтисодиёти жорий йилда 2,7 фоиз ўсиши кутилаяпти. Бунда ривожланган мамлакатларда ўсиш суръати 1,9 фоизни, ривожланаётган давлатларда эса 4,1 фоизни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2015 йилда мазкур рейтинг бўйича дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олган эди.

Жаҳон банки экспертлари Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган фаол ва яқин қўшничилик сиёсати минтақада иқтисодий ривожланиш ҳамда интеграцияни янада кучайтиришга хизмат қилишини қайд этишган.

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться