Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Россия Президентига ҳамдардлик мактуби
2017-06-13 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга йўллаган ҳамдардлик мактубида «Байкалорти ўлкасида йўловчи автобуси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим», – дейилади.
Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий таъзия ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ҳамда жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги