Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спорт хабарлари

2015-03-13 | Спорт

Футбол. Иорданияда хотин-қизлар ўртасида 2016 йилги ёзги Олимпия ўйинларининг биринчи саралаш босқичи "В" гуруҳи учрашувлари ўтказилмоқда. Мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Фаластин, Гонконг ва Иордания терма жамоалари билан баҳс олиб боради

Ҳамюртларимиз гуруҳдаги дастлабки учрашувда фаластинлик футболчиларга қарши майдонга тушди. Ўйинда тўлиқ устунликка эга бўлган футболчиларимиз рақиб дарвозасига жавобсиз олтита тўп киритиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Голларга Маҳлиё Сариқова, Зумраджон Назарова, Камола Рисқиева, Феруза Турдибоева, Наргиза Абдурасулова ва Нилуфар Қудратова муаллифлик қилди.

Гуруҳдаги Иордания ва Гонконг терма жамоалари ўртасидаги баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ҳамюртларимиз навбатдаги учрашувни 13 март куни гонконглик футболчиларга қарши ўтказади.

* * *

Қиличбозлик. Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида ўсмирлар ва кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этди.

Қитъанинг йигирмадан зиёд давлатидан энг иқтидорли спортчилар иштирокида ўтказилган мусобақанинг шпага йўналиши бўйича жамоавий баҳсларида Файзулло Алимов, Санжар Собиров, Санжар Алимовдан иборат жамоамиз шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Мусобақанинг яккалик баҳсларида Файзулло Алимов бронза медаль билан тақдирланди.

Шпага йўналиши бўйича қизлар ўртасида ўтказилган яккалик баҳсларида Малика Ҳакимова олтин медални қўлга киритди.

Манба: ЎзА

Поделиться