Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегациясининг «Марказий Осиё – БМТ» мулоқотида иштирок этишига доир
2017-06-11 | Сиёсат
2017 йилнинг 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган юқори даражадаги «Марказий Осиё – БМТ» мулоқотида иштирок этади.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш раислигидаги форумда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегиясини Марказий Осиёда амалга ошириш масалалари ва бошқа долзарб мавзулар юзасидан фикр алмашадилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги