Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Норвегия Ташқи ишлар вазирига мактуб

2017-06-11 | Сиёсат

Норвегия Қироллиги Ташқи ишлар вазири 
Бўрге Бренде Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари,

 

Мен Сизни Ўзбекистон Республикаси ва Норвегия Қироллиги ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан табриклашдан чин дилдан мамнунман.

Биз Норвегияга Европадаги истиқболли ҳамкор сифатида қараймиз ва у билан ҳар томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият берамиз.

Ўзбекистон Норвегия билан сиёсий мулоқот, парламентлараро ҳамкорлик, иқтисод ва саноат, ҳамда илғор технологиялар, маданият ва санъат соҳаларида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашни кўзлайди.

Аминманки, ҳурмат ва ўзаро манфаатларни инобатга олишга асосланган Ўзбекистон-Норвегия муносабатлари халқларимиз фаровонлиги ва манфаатлари учун ривожланишда давом этади.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул этгайсиз.

 

Ҳурмат ила,

Абдулазиз Камилов,

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться