Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Люксембургнинг Ташқи ишлар ва Европа ишлари бўйича вазирига мактуб
2017-06-11 | Сиёсат
Люксембург Буюк Гертсоглигининг
Ташқи ишлар ва Европа ишлари бўйича вазири
Жан Асселборн Жаноби Олийларига
Ҳурматли жаноб Вазир,
Мен Сизни мамлакатларимиз тарихидаги муҳим сана – Ўзбекистон Республикаси ва Люксембург Буюк Гертсоглиги ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан табриклашдан чин дилдан мамнунман.
Биз анъанавий мустаҳкам дўстлик, ўзаро тушуниш ва ҳурматга асосланган мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни жуда қадрлаймиз.
Ишончим комилки, сиёсий алоқаларни янада кенгайтириш, халқаро майдонда ўзаро қўллаб қувватлаш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш икки томон манфаатларига мос келади. Люксембург жаҳоннинг пешқадам давлатларидан бири ҳисобланган инвестицион фаолият ва банк-молия соҳалари бизда катта қизиқиш уйғотади.
Муносабатларнинг мавжуд асосини мустаҳкамлаш ва ўзаро қизиқиш касб этувчи барча соҳаларда самарали ҳамкорликнинг янги йўналишларини аниқлаш мақсадиқа Ўзбекистон томони Люксембург билан ишончли ва конструктив мулоқотни давом эттиришдан манфаатдордир.
Ушбу фурсатдан фойдаланиб, Жаноби Олийлари, Сизга мустаҳкам соғлик, тинчлик ҳотиржамлик ва фаолиятингизда янги муваффақиятлар тилайман.
Ҳурмат ила,
Абдулазиз Камилов,
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги