Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этди

2017-06-09 | Спорт

Вьетнамда таэквондо (WTF) бўйича кадетлар ўртасида II Осиё чемпионати ўтказилди. Унда қитъамизнинг йигирмага яқин мамлакатидан келган ёш спортчилар керуги ва пумсе йўналишида ғолиблик учун куч синашди.

Чемпионатнинг керуги йўналишида иштирок этган Азизбек Раҳмонбердиев ўз вазн тоифасида барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди. Финалгача бўлган жангларда зафар қучган Амир Тўраев, Муниса Каримова кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, Даниил Ким, Ирода Миртожиева, Ксения Смирнова, Севинч Мусирова шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой эгаллади. 

Пумсе йўналишининг яккалик чиқишларида Ирода Умрзоқова олтин, Айнура Умрзоқова ва Исломбек Ражаббоев бронза медаль билан тақдирланган бўлса, жуфтликлар ўртасидаги баҳсларда И.Умрзоқова ҳамда И.Ражаббоев бронза медални қўлга киритди. 

 
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться