Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Юрт тинчлиги – энг буюк неъмат

2017-06-09 | Жамият

Нукусда “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган дўстлик фестивали доирасида “Юрт тинчлиги, Ватан равнақи – энг буюк неъмат” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилига бағишлаб ўтказилган дўстлик ва маданият фестивали Қорақалпоғистон Республикасида фаолият олиб бораётган миллий маданият марказлари фаолиятини, турли миллатлар маданияти, тарихи ва қадриятларини акс эттирувчи буюмлар, ҳунармандлик, каштачилик маҳсулотлари кўргазмаси билан бошланди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Маънавият тарғибот маркази, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида юртимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларининг аҳил-иноқ ҳаёт кечириши, мамлакатимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилгани таъкидланди. 

Қорақалпоғистон Республикасида рус, қозоқ, украин, корейс, туркман миллий маданият марказлари фаолият кўрсатиб, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, турли миллатларнинг тили, урф-одат ва анъаналарини тиклаш, ривожлантириш орқали мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшмоқда.

– Мен Ўзбекистонда туғилганим ва шу юрт фуқароси бўлганимдан фахрланаман, – дейди Қорақалпоғистон Республикасидаги қозоқ миллий маданият маркази раҳбари ўринбосари Жубатқан Сағиндиқов. – Мамлакатимизда барча миллатлар тенг ҳуқуқли бўлиб, улар ўз тили, маданияти ва қадриятларини ривожлантириш, келгуси авлодларга бус-бутун етказиши учун кенг имкониятлар яратилган. Ҳар бир инсоннинг бахтли-саодатли яшаши учун барча шароит мавжуд. Ўзбекистон – барчамиз учун ягона Ватанимиз, муқаддас уйимиздир. 

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси санъат усталари ва ёш истеъдодлар, миллий маданият марказлари қошидаги ансамбллар ижросида куй-қўшиқлар янгради. 

Дўстлик ва маданият фестивали доирасида Қорақалпоғистондаги олий ўқув юртлари, Амударё, Элликқалъа, Қўнғирот ва Шуманай туманларида “Инсон манфаатлари – буюк қадрият” номли кўргазмалар ташкил этилди, “Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон!”, “Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик – барқарорлик асоси” мавзусида давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилди.

 

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться