Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АҚШ Давлат департаменти делегацияси билан учрашув
2017-06-09 | Сиёсат
2017 йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича Бюросининг Марказий Осиё бўйича офиси директори Валтер Скотт Рид-учинчи бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
ТИВда бўлиб ўтган учрашувда эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни ҳамда турли даражалардаги бўлажак учрашувларнинг жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.
Халқаро муаммоларни муҳакама қилиш доирасида минтақавий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги