Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Табиат мусаффолиги йўлида

2015-03-13 | Жамият

Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида экологик муҳит барқарорлигини таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлашнинг ҳуқуқий ва амалий механизмини янада такомиллаштириш вазифаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда экологлар, пойтахтда фаолият юритаётган саноат корхоналари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида табиатни муҳофаза қилиш, чиқиндиларнинг атроф-муҳит ва инсон саломатлигига таъсирининг олдини олишга доимий эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Юртимизда бу йўналишдаги ишларни самарали ташкил этишнинг мустаҳкам ҳуқуқий ва амалий механизми яратилган. Инсон фаолияти ва ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, зарарсизлантириш, қайта ишлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ишлаб чиқаришнинг турли йўналишларида ишбилармонлик муҳитига кенг йўл очилаётгани чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида ҳам тадбиркорликни ривожлантиришга замин бўлаётир. Бугунги кунда Тошкент шаҳрида етмишга яқин тадбиркорлик субъекти чиқиндини қайта ишлаш бўйича фаолият юритмоқда. Ушбу корхоналарда атроф-муҳитга зарари юқори бўлган шиша, елим, металл, резина ва бошқа чиқиндилар қайта ишланади. Мазкур йўналишдаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида чиқиндини қайта ишлайдиган корхоналарга бир қатор солиқ имтиёзлари берилган.

Чиқиндиларни бошқариш ва уни қайта ишлашни ташкил этишда ҳамкорликни ривожлантириш муҳим вазифалардан. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 октябрдаги «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорида ушбу йўналишга оид кенг қамровли чора-тадбирлар белгиланган.

Давра суҳбатида қарор ижроси юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар моҳияти, чиқиндиларни бошқариш ва қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш истиқболларига оид маърузалар тингланди. Тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

Манба: ЎзА

Поделиться