Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ШҲТ МКК йиғилишига доир
2017-06-07 | Сиёсат
2017 йилнинг 5-7 июнь кунлари Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси,Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикасининг нуфузли делегациялари 8 июнь куни Остона шаҳрида ўз ишини бошлайдиган ШҲТга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига тайёргарлик жараёнини амалий жиҳатдан кўриб чиқишди ҳамда Саммитнинг якуний ҳужжатларини, жумладан Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга кириши билан боғлиқ ҳужжатларни келишиб олишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги