Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Футболчиларимиз Таиланд терма жамоасини мағлуб этди

2017-06-07 | Спорт

Футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатининг Осиё саралаш мусобақаси учинчи босқичи навбатдаги баҳсига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиланд терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Пойтахтимиздаги "Бунёдкор" стадионида ташкил этилган ўйиннинг 68-дақиқасида Элдор Шомуродов узатган тўпни Темурхўжа Абдухолиқов рақиб дарвозасига киритиб, ҳисобни очди. Учрашув якунида Сардор Рашидов иккинчи голга муаллифлик қилди ва терма жамоамизнинг ишончли ғалабасини таъминлади. 

Шу тариқа муҳим тайёргарлик вазифасини ўтаб берган мазкур учрашувда футболчиларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё саралаш мусобақаси учинчи босқичининг навбатдаги учрашувини 12 июнь куни Эрон терма жамоасига қарши ўтказади. 

Айни пайтда Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар ва Сурия терма жамоалари билан “А” гуруҳидан жой олган мамлакатимиз футболчилари ўн икки очко билан гуруҳда учинчи ўринда бормоқда.

 

Байрам Айтмуродов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться