Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Юк декларацияларининг 99,9 фоизи электрон тарзда амалга оширилди

2017-06-07 | Иқтисодиёт

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили Давлат дастури доирасида божхона органлари томонидан амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони билан тасдиқланган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да божхона органларига ҳам қатор вазифалар белгиланганлиги ҳамда ушбу вазифалар босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги таъкидланди. 

Бугунги кунда давлат божхона хизмати органлари фаолиятига татбиқ қилинган ахборот тизимларининг умумий сони 36 тани ташкил этмоқда. Шундан 22 таси давлат ахборот тизими сифатида рўйхатдан ўтказилган, қолганлари ички идоравий ахборот тизимлари ҳисобланади. «Ягона ойна» идоралараро ахборот тизими www.sw.customs.uz интернет манзилида ишга туширилди. Мазкур тизим ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан экспорт ва импорт товарларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун божхона органига тақдим этилиши лозим бўлган барча 20 дан ортиқ рухсатнома сертификатлари ва хулосаларини йиғиш жараёнини тезлаштириш орқали мамлакатимизда тадбиркорлик муҳитини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатмоқда. 

Божхона органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига қулай шароитлар яратиш мақсадида bojxona.uz веб-сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 22 турдаги электрон хизмат кўрсатиб келинмоқда. Улар орасида энг оммалашган электрон хизмат товарларни электрон декларациялаш хизмати ҳисобланади. Сўнгги икки йил давомида божхона органларида расмийлаштирилган божхона юк декларацияларининг 99,9 фоизи электрон тарзда амалга оширилди. 

Давлат дастури мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, божхона органларига келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, қонуний ҳал этиш ва асосланган жавоб хатлари юбориш билан чекланиб қолмасдан, келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мурожаатлар билан ишлашни янада яхшилаш мақсадида жорий йилнинг 1 апрелидан интернет тармоғида Давлат божхона қўмитаси раисининг виртуал қабулхонаси – http://online.customs.uz манзилида ишга туширилди. 

Жорий йил бошидан буён Давлат божхона қўмитасига келиб тушган 995 мурожаатнинг барчаси белгиланган тартибда кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг асосий қисмини божхона назорати ва расмийлаштируви масалалари, божхона тўловларидан озод қилиш ва имтиёзлар қўллашга доир мурожаатлар ташкил қилади. Анжуманда мурожаатлар бўйича амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато-камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари танқидий кўриб чиқилди. 

Журналистларни қизиқтирган саволларга мутахассислар жавоб қайтарди. 

 
Нурилло Насриев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться