Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МДҲ кузатувчилари миссияси Ўзбекистонга келди

2015-03-13 | Сиёсат

МДҲ Ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Владимир Гаркун раҳбарлигидаги МДҲ кузатувчиларининг узоқ муддатли миссияси гуруҳи Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида кузатувчилар миссияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, сайлов қонунчилиги ва Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурига мувофиқ очиқ ва ошкора олиб борилаётган сайлов кампанияси билан таништирди.

МДҲ кузатувчилари миссияси аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти жараёни ҳақида ахборот берилди. Номзодларга сайловолди ташвиқотини олиб бориш ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг имкониятлар яратилгани таъкидланди.

МДҲ кузатувчилари фаолиятини мувофиқлаштириш учун 12 мартдан Тошкентда миссиянинг штаби иш бошлади. Штаб фаолияти сайловни кузатиш билан боғлиқ зарур тадбирларни ташкил этади. Сайлов жараёни ва сайловолди ташвиқоти ҳақида материаллар тўплайди, уларни таҳлил қилади, сайлов қонунчилигини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, сайлов жараёнининг оммавий ахборот воситаларида ёритилишини мониторинг қилади, номзодларнинг сайлов штаблари ва сайлов комиссияларида учрашувлар ўтказади.

МДҲ кузатувчилари миссияси 2014 йилги парламент сайловини кузатиш натижалари бўйича Ўзбекистонда сайлов қонунчилигининг изчил такомиллаштирилаётгани очиқ, эркин ва демократик сайловларни ўтказиш учун зарур ҳуқуқий асос яратгани ҳақида баёнот берган эди. Учрашувда бу хулоса яна бир бор алоҳида таъкидланди. Парламент сайлови Ўзбекистон Республикаси Конституцияси талаблари, амалдаги сайлов қонунчилиги ва умумэътироф этилган халқаро демократик ҳуқуқий нормаларга тўла мувофиқ равишда, кўппартиявийлик асосида очиқ ва ошкора ўтказилди ҳамда фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириши таъминланди.

– Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш МДҲ кузатувчилари миссияси учун масъулиятли вазифадир, – деди Владимир Гаркун. – Сайлов мониторинги сиёсий бетарафлик, сайлов жараёни ва давлатнинг ички ишларига аралашмаслик принципларига мувофиқ амалга оширилади. МДҲ давлатларининг кузатувчилари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига юборилади ва бу сайлов жараёнини холис баҳолаш имконини беради. Миссия сайлов натижалари бўйича ўз баёнотини 30 март куни эълон қилади.

Учрашувда кузатувчилар миссияси аъзоларига сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, жумладан, сайлов куни овоз бериш хоналарида бўлиш ва овозларни санаб чиқишни кузатиш ҳуқуқини берадиган мандатлар топширилди.

Манба: ЎзА

Поделиться