Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ Президентининг Фан масалалари бўйича вакили билан учрашув

2017-06-06 | Сиёсат

2017 йилнинг 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатимизга ташриф буюрган АҚШ Президентининг Фан масалалари бўйича вакили, Tafts Университети қошидаги Атроф-муҳит институти директори Линда Абриола билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида фан соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари нуқтайи назаридан Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

2010 йил декабрь ойида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ўртасидаги фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни амалга ошириш мазкур йўналишдаги шерикчиликни кенгайтириш имконини бергани қайд этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться