Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ИУТ профессори Алберт Нелсон Маркуис мукофотини олди

2017-06-06 | Таълим

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (ИУТ)нинг профессори ҳамда Компютер фанлари ва муҳандислик департаментининг раҳбари доктор Абдул Раҳим Носир «Марқуис» Ноширлик уйи (АҚШ)нинг халқаро мукофотига сазовор бўлди.

Доктор Абдул Раҳим Носир Алберт Нелсон Маркуиснинг мукофотига ҳаётда эришган ютуқлари учун (2017 Albert Nelson Marquis Lifetime Achievement Award) сазовор бўлди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети профессори мазкур мукофотга «ҳаётда эришган ютуқлари, меҳнатсеварлиги, ўз касбига садоқати ва сўнгги 32 йил давомида муҳандислик таълими соҳасига қўшган ҳиссаси учун» лойиқ деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, Доктор Абдул Раҳим Носир турли халқаро мукофотлар совриндори ҳисобланади. 2017 йилнинг февраль ойида у халқаро «Great Achievers Award for excellence in engineering education» (Муҳандислик таълими соҳасидаги улкан натижалари учун) мукофотига сазовор бўлди.

2017 йилнинг апрелида профессор кетма-кет бешинчи маротаба Marquis Who‘s Who in the World (Маркуис Ким аслида ким) нашри саҳифаларидан ўрин олди.

ИУТ Ректори Сарвар Бабаходжаев мазкур янгиликни шарҳлади: «Мен мазкур мукофот билан доктор Носирни чин юракдан табриклайман. Бу мукофот яна бир бор бизнинг университетимизда юқори малакали мутахассислар фаолият кўрсатаётганидан даракдир. Улар эса ўз тажриба ва билимларини ўсиб келаётган ёш авлодга беришмоқда».

Marquis Who‘s Who-қисқача таржимайи ҳолларни ўзида мужассам қилган АҚШнинг қатор каталоглар нашри ҳисобланади. Мазкур каталогдан бутун дунёдаги бизнес, юриспруденция, фан, тиббиёт, санъат, бошқарув ва шу каби бошқа соҳаларнинг мутахассислари ҳамда етакчилари ўрин олган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться