Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сара уруғ – мўл ҳосил гарови

2017-06-06 | Иқтисодиёт

Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги “Эшниёз бобо” фермер хўжалигида ғўза уруғчилигига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Унда Республика қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, “Ўздавуруғназорат” маркази вилоят бўлимлари мутахассислари, уруғчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари, пахта тозалаш корхонлари раҳбарлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари мутахассислари иштирок этди. 

Муртазо Бўтаев раҳбарлик қилаётган “Эшниёз бобо” фермер хўжалигида уруғлик пахта етиштиришда катта тажриба тўпланган. Иштирокчилар хўжаликда айни кунларда ғўза парваришида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. 

Фермер хўжалигида ғўзага суспензия сепишда “Жиззахпластмасса” акциядорлик жамиятида яратилган янги ускунадан фойдаланилмоқда. Ғўзани баргидан озиқлантирадиган ушбу арзон ва камчиқим ускуна семинар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. 

Кўргазмали семинарнинг ўзаро тажриба алмашиш, илғор иш усулларини жорий этиш бўйича ўтказилган йиғилишида мамлакатимиз қишлоқ хўжалигига фан ва техника ютуқлари, янги инновацион ғоя ва технологияларни кенг татбиқ этишга қаратилаётган доимий эътибор туфайли уруғлик пахта етиштиришда яхши натижаларга эришилаётгани таъкидланди. Семинарда вилоятда уруғлик пахта етиштиришда эришилган натижалар, ечимини кутаётган муаммолар, айни пайтда уруғлик ғўза парваришидаги аҳвол тўғрисида олимлар, мутахассислар ва фермерлар ўртасида очиқ мулоқот бўлди. 

Жорий йилда вилоятдаги 232 фермер хўжалигининг 7 минг 496 гектар ер майдонида уруғлик пахта етиштирилмоқда. Жумладан, 5 минг 169 гектарда “Ан-Боёвут-2”, 976 гектарда “С-6524”, 919 гектарда “Порлоқ-1”, 189 гектарда “Пахтакор-1”, 243 гектарда “Бухоро-102” навлари парваришланмоқда. 

– Уруғлик чигит экилган майдонда ғўза парваришини юқори агротехник талаблар даражасида олиб бориш фермердан катта тажриба талаб этади, – дейди вилоят ғўза уруғчилиги бирлашмаси раиси Ж.Бердибеков. – Бу ишнинг амалдаги натижасини “Эшниёз бобо” ва бошқа кўплаб илғор фермер хўжаликлари мисолида яққол кўриш мумкин. Ғўза парваришининг муҳим даврида бундай кўргазмали семинарни ташкил этишдан кўзланган мақсад, илмий ва деҳқончиликда синовдан ўтган илғор тажрибаларни йўлга қўйишдир. 

Семинарда айрим уруғчилик фермер хўжаликлари томонидан йўл қўйилаётган эътиборсизлик, ўзибўларчилик натижасида ривожланишдан орқада қолаётган пахта майдонлари ҳам борлиги танқид қилинди. Мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди. 

Тадбирда Жиззах вилояти ҳокими У.Узоқов сўзга чиқди.

 

Тошқул Бекназаров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться