Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Талабалар учун янги омонат тури

2017-06-06 | Иқтисодиёт

Миллий матбуот марказида “Асакабанк” акциядорлик тижорат банки томонидан матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда аҳоли омонатларини жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди. 

Мамлакатимизда банк-молия соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Биринчи Президентимизнинг 2009 йил 6 апрелдаги “Тижорат банклари депозитларига аҳоли ва хўжалик субъектлари бўш пул маблағларини жалб этишни янада рағбатлантириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2015 йил 6 майдаги “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

“Асакабанк” томонидан аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш, аҳолининг эркин пул маблағларини тижорат банклари омонатларига жалб этишни рағбатлантириш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда. 

– Банкимиз томонидан янги омонат турлари жорий этилиб, мижозлар ишончини оқлашга ҳаракат қилмоқдамиз, – дейди “Асакабанк”нинг пул муомаласи ва чакана банк хизматлари департаменти бошлиғи Баҳодир Мирбобоев. – Булар аҳоли учун қулай шартлардаги 39 омонат тури бўлиб, шундан 26 таси миллий, 13 таси хорижий валютадаги омонатлардир. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида янги “Манфаатли – 2017” омонат тури, талабаларнинг контракт тўловларини амалга ошириш мақсадида “Талаба” номли омонат тури ва аҳолига коммунал тўловларни тўлашда қулайлик яратиш учун “Имтиёзли” омонат турлари таклиф этилмоқда. 

Таъкидланишича, банкдаги омонатлар Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш жамғармаси томонидан тўлиқ кафолатланган. Улар солиқ ва мажбурий тўловлардан озод қилинган бўлиб, маълумотлар сир сақланади. 

Журналистларни қизиқтирган саволларга мутахассислар жавоб берди.

Манба: ЎзА

Поделиться