Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

2017-06-05 | Жамият

2017 йилнинг 3 июнь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигида Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби, Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати, Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, Фавқулодда вазиятлар вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлик Марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва таркибий тузилмаларининг бошлиқлари, шунингдек, Узгидремет маркази, Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Сейсмология институтининг раҳбарлари иштирок этишди.

Ҳайъат йиғилишини ўтказишдан кўзланган мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июнда «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5066 сонли Фармони ҳамда унда белгиланган устувор вазифаларни вазирлик шахсий таркибига етказишдан иборат бўлди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби В.Махмудов сўзга чиқиб фармонда белгиланган вазифаларни тадбир иштирокчиларига етказди.

Шунингдек, тадбирда вазирлик Фахрийлар кенгаши раиси, ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари бошлиқлари ҳам сўз олиб, қабул қилинган Фармон халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш, бир сўз билан айтганда, Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан оширишдек, олийжаноб мақсадларни кўзда тутишини ҳамда белгилаб берилган устувор вазифаларни босқичма-босқич ва изчил равишда амалга ошириб боришимиз, бу йўлда фаоллик кўрсатишимиз лозимлигини таъкидлашди.

Ҳайъат йиғилиши давомида Фавқулодда вазиятлар вазири вазирликнинг ўтган 20 йилдан ортиқ тарихида 2017 йилнинг 1 июнь куни муҳим сана эканлигини, бу билан республикамизда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, Фуқаро муҳофазасини таъминлаш ишларини кенг кўламда, қамровли ва бошқарув органларининг ўзаро таъсирчан ҳамкорлиги асосида олиб боришда, республикамизнинг барча ҳудудларида фавқулодда вазиятлар профилактикаси юзасидан кенг аҳоли қатламлари билан яқин алоқаларни йўлга қўйишда қулай имкониятлар яратишини айтиб ўтди.

Ҳайъат йиғилиши якунида кун тартибидаги вазифалар юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться