Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги дафн маросими чоғида содир этилган бир нечта мудҳиш портлашлар оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг нобуд бўлгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.
Ушбу мусибатли дамларда Сиз Жаноби Олийларига, марҳумларнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия ҳамда ҳамдардлик туйғуларимизни изҳор қилиб, Оллоҳдан уларга сабр-тоқат ва бардамлик ато этишини сўраб қоламиз.
Жароҳат олганларнинг эса тез муддатларда соғайиб кетишини тилаймиз.
Қайғу ила,
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Манба: ЎзА