Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Табиатни бирга асрайлик

2017-06-04 | Экология

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида 5 июнь – Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан «Мен табиат билан биргаман» шиори остида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги тоғолди ҳудудларни тозалаш бўйича экологик акция ўтказилди. 

«Экоҳафталик – 2017» доирасида ташкил этилган акцияда тоғолди ҳудудларини маиший чиқиндилардан тозалаш ишлари амалга оширилди. 

Мамлакатимизда барқарор ривожланиш тамойилларига асосланган атроф-муҳитни муҳофазалаш ва экологик мувозанатни таъминлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси яратилган. Жамиятда экологик маданиятни юксалтириш, табиатни муҳофазалашда жамоатчиликнинг фаоллигини ошириш, экологик таълимни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 21 апрелдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги фармони ва “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар кўламини кенгайтирмоқда. 

Экологик муаммоларнинг олдини олишда аҳолининг экологик билим ва дунёқарашини бойитиш, бу борадаги миллий қадриятларимизни ёшлар онгига чуқур сингдириш, экологик тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга. Экоакцияларнинг ўтказилаётгани ўзига хос самаралар бераётир. 

– Бўстонлиқ тумани ҳудуди Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи тизимига киради, – дейди БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси лойиҳа менежери Аброр Хўжаев. – Сайёҳлик мавсумининг очилиши боғнинг экотизими учун жиддий синов ҳисобланади. Дам олиш жойларида ташлаб кетилган полиэтилен халталар ва идишлар, озиқ-овқат маҳсулотлари қолдиқлари экологик муҳитга хавф солмоқда. 

Ҳудуд тозалангандан сўнг жойларда «Атроф-муҳитни тоза сақланг», «Табиатимиз учун ўзимиз жавобгармиз», «Ёш авлодга ўрнак бўлайлик» каби иборалар ёзилган белгилар ўрнатилди. 

 
Нурилло Насриев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться