Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Чегарани делимитация қилиш бўйича Ўзбекистон-Тожикистон музокаралари тўғрисида
2017-06-02 | Сиёсат
2017 йилнинг 30 май-1 июнь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг ўзаро манфаатли бўлган барча йўналишлардаги ҳамкорликни фаоллаштириш тўғрисидаги топшириқлари ижроси доирасида бўлиб ўтган учрашувда Давлат чегарасини келишилмаган айрим участкаларидан ўтадиган чегара чизиғининг ҳуқуқий масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунига кўра Баённома имзоланди.
Музокаралар конструктив ва дўстона руҳда ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги