Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг мактуби
2017-06-01 | Сиёсат
Ташқи ишлар вазири
Абдулазиз Камилов Жаноби олийларига
Жаноби олийлари,
Менинг Ўзбекистонга ташрифим олдидан ва ташрифим давомида кўрсатилган қўлловингиз учун миннаддорчилик изҳор қилиш мақсадида ушбу мактубни ёзмоқдаман. Сиз билан учрашиш ва ўзаро манфаатли масалаларни муҳокама қилиш мен учун улкан шарафдир. Бу мамлакатингизга биринчи ташрифим эди ва Сизга ва Сизнинг жамоангизга ташрифга тайёргарлик кўриш ва уюштириш давомида амалга оширилган аъло даражадаги иш учун миннатдорчилик изҳор этаман.
Ўзбекистон Ҳукуматига инсон ҳуқуқлари бўйича миллий тизимни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш борасидаги жорий ислоҳотлар учун яна бир бор миннатдорчилик билдираман. Ташрифим давомида Инсон ҳуқуқлари соҳасида миллий ҳаракатлар режаси сингари БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича механизмлари таклифларини амалга ошириш учун тузилмалар ва шарт-шароитлар яратилиши бўйича Ҳукуматнинг илк қадамларини қизиқиш билан қайд этдим. Ишонаманки, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини инсон ҳуқуқлари соҳасидаги устувор вазифалар асосида амалга ошириш ҳудудларда янги ижобий натижалар келтиради.
Ўзбекистоннинг Женевадаги Бошқармамиз билан самарали ҳамкорлиги учун миннатдорман. Менинг Марказий Осий бўйича минтақавий бўлинмам билан кенгайтирилган ҳамкорликни сабрсизлик билан кутиб қоламан.
Жаноби олийлари, юксак ҳурмат ва эҳтиромимни қабул этгайсиз.
Зайд Раад ал-Ҳусайн,
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги