Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Очиқ ахборот тизими такомиллашмоқда

2017-05-31 | Жамият

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги томонидан “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуннинг ижросини таъминлашда архивларнинг ролига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

“Ўзархив” агентлиги бош директори У.Аъламов ва бошқалар мамлакатимизда архивларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, архивлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш, архив маълумотларини сифатли сақлаш ва аҳолига етказиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. 

Давлат архивларига турли вазирлик ва идоралар, қўмита ва ташкилотлар томонидан уларнинг фаолиятлари тўғрисидаги очиқ маълумотлар қабул қилиниши белгиланган. Давлат архивларига маълумотлар “pdf”, “WAV” (MP3) аудио, “AVI” (MP4) видео ҳамда “JPEG” форматда қабул қилинмоқда. 

Мазкур ишлар 2016 йилда рўйхатдан ўтказилган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги низом ҳамда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома асосида амалга оширилмоқда. 

Бугунги кунда юридик шахслар вакиллари ва жисмоний шахслар давлат архивларига келиб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги очиқ ахборотлар билан танишиш имкониятига эга. 

Аҳолининг архив ҳужжатларидан фойдаланиши учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида агентликнинг www.archive.uz сайти мунтазам фаолият кўрсатмоқда. Фуқароларнинг мурожаатларига тезкор, қулай ва ўз вақтида жавоб қайтарилиши архив муассасалари билан фуқаролар ўртасида амалий алоқалар мустаҳкамланишига замин яратмоқда. 

Анжуманда айрим вазирлик ва идораларнинг фаолиятини акс эттирувчи ахборотлар давлат архивларига ўз вақтида топширилмаётганлиги кўрсатиб ўтилди. Вазирлик ва идораларда очиқ маълумотлар рўйхати шакллантирилмаганлиги, уларни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига топшириш бўйича масъул шахс тайинланмаганлиги бунинг асосий сабаби сифатида қайд этилди. 

Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

 

Нурилло Насриев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться