Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тамакисиз соғлом ҳаёт

2017-05-31 | Жамият

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳар йили дунёда олти миллион киши тамаки чекиш туфайли энг оғир касалликларга чалиниб, ҳаётдан кўз юмади. Бу – сигарет ҳар олти сонияда бир одамнинг умрига зомин бўлмоқда дегани. Бугун дунёда тамаки чекувчилар сони 1,6 миллиардга яқинлашган. Бу муаммога қарши курашишнинг энг самарали йўли соғлом ҳаёт кечиришни танлашдир.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида 31 май – Халқаро кашандаликка қарши курашиш куни муносабати билан «Тамакисиз соғлом ҳаёт» мавзуида ўтказилган анжуманда шулар ҳақида сўз борди. Ибн Сино жамоат фонди «Ўзбекистон – Франция», «Ўзбекистон – Италия» дўстлик жамиятлари билан ҳамкорликда ташкил қилган тадбирда фармацевтика соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, профессор-ўқитувчилар, тиббиёт соҳасининг етакчи мутахассислари иштирок этди. 

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори Ҳ.Оқилов, Ибн Сино жамоат фонди бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Н.Маҳмудов ва бошқалар мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий маданиятини ошириш, ёшларни соғлом турмуш тарзи асосида вояга етказиш борасидаги ишлар кашандалик иллати ёйилишининг олдини олиш, ҳар томонлама соғлом фарзандларни тарбиялашга хизмат қилаётганини таъкидлади. 2011 йил 5 октябрда қабул қилинган «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонун аҳоли, айниқса, йигирма ёшга тўлмаган йигит-қизларни тамаки маҳсулотларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишда муҳим омил бўлаётир. 

Мутахассислар фикрича, соғлом турмуш тарзини яратишда аввало тамаки маҳсулотлари истеъмолига чек қўйиш зарур. Ундаги никотин моддаси инсон саломатлиги учун хавфли бўлиб, юрак, қон-томир, нафас аъзолари касалликларини келтириб чиқариши, организмда хавфли ўсмалар пайдо қилиш эҳтимоли кучли. Тамаки чекувчиларнинг тобора кўпайиб бориши аҳоли орасида «пассив чекиш»нинг авж олишига сабаб бўлмоқда. Улар орасида ҳомиладор аёллар, гўдаклар, болалар, ўсмирлар ва ёшлар ҳаммадан кўп жабр кўрмоқда. 

– Никотин тамаки тутуни таркибидаги энг кучли алколоид бўлиб, дастлаб асаб тизимига салбий таъсир кўрсатади, сўнг қонга сўрилиб, ички аъзоларга зарар етказади, – дейди Тошкент врачлар малакасини ошириш институти валеология кафедраси доценти Нодира Маматова. – Оқибатда, асаб тизими емирилади, хотира сусайиб, диққатни жамлаш қийинлашади. Энг ачинарлиси, чекиш касаллиги насл суради: кашанда ота-онадан туғилган фарзанд ҳам чекишга мойил бўлади. 

Тадбирда чекишнинг организмга ва интеллектуал ривожланишга салбий таъсирлари, бу глобал муаммонинг барқарор ривожланишга солаётган хавфи, унинг олдини олиш, хусусан, ёшлар ўртасида соғлом ҳаёт тарзини мустаҳкам қарор топтириш борасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. 

 
Моҳигул Қосимова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться