Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нав яратиш истиқболлари

2017-05-31 | Иқтисодиёт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида»ги қонуни ижросини назорат-таҳлил доирасида ўрганиш якунларига оид кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Қуйи палатанинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Т.Эшназаров ва бошқалар мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида серҳосил, эртапишар, касалликларга чидамли янги навларни яратиш борасида самарали ишлар амалга оширилаётгани, бунда селекция ишлари муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. 

Президентимиз раҳнамолигида ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилган. Унда тупроқ-иқлим шароитига мос, шўрланган ҳамда қурғоқчиликка, касалликларга чидамли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг янги навларини жорий қилиш муҳим вазифа сифатида белгиланган. 

1996 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Уруғчилик тўғрисида"ги қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган элликдан ортиқ қонунчилик ҳужжати соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳаётга татбиқ этилиши натижасида мамлакатимизда табиий-иқлим шароитига мослаштирилган эртапишар, серҳосил, интенсив навларни яратиш, кўпайтириш, қишлоқ хўжалигини юқори сифатли уруғликлар билан таъминлаш, уруғчиликка жаҳон тажрибаси ютуқларини жорий этиш борасида салмоқли ютуқларга эришилди. 2015-2016 йилларда 50 дан ортиқ янги ғўза навлари бўйича бирламчи элита уруғчилик ишлари олиб борилиб, ўртача ўттиздан ортиқ ғўза нави синовдан ўтказилди. Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари мустақиллик йилларида сабзавот, полиз экинлари ва картошканинг юзга яқин навларини яратган. 

Тадбирда «Уруғчилик тўғрисида»ги қонун нормаларининг ижроси борасида айрим муаммо ва камчиликлар ҳам мавжудлиги қайд этилди. Хусусан, мавжуд генофондни сақлаш, серҳосил ва юқори сифатли уруғликлар билан таъминлаш борасида белгиланган режалар тўла амалга оширилмаётгани таъкидланди. Мамлакатимизда уруғчиликка ихтисослашган 257 фермер хўжалиги мавжуд бўлса-да, уларда ем-хашак экинлари уруғчилиги бўйича вазифалар талаб даражасида бажарилмаган. 

Тадбирда иштирокчилар томонидан «Уруғчилик тўғрисида»ги қонунни такомиллаштириш борасида ҳам таклиф ва тавсиялар билдирилди.

 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться