Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Паралимпиячиларимиз Осиё ва Океания чемпиони

2017-05-30 | Спорт

Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт саройида дзюдо бўйича паралимпиячилар ўртасида Осиё ва Океания чемпионати якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий паралимпия ассоциацияси, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз дзюдо федерацияси томонидан Халқаро кўзи ожизлар спорт ассоциацияси (IBSA) билан ҳамкорликда ўтказилган чемпионатда ўндан зиёд давлатдан юзга яқин полвон 13 вазн тоифасида яккалик ва жамоавий баҳсларда ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди. 

Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган чемпионатда Шерзод Намозов, Феруз Саидов, Шуҳрат Бобоев, Ёқутхон Комилова, Севинч Салаева, Нафиса Шарифбоева, Турсунпошша Нурметова, Васила Алибоева ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. 

Осиё ва Океания чемпионатининг финалига қадар барча беллашувларда зафар қучган иқтидорли спортчиларимиздан Давурхон Кароматов ва Ширин Шарипов кумуш медални қўлга киритган бўлса, Адизжон Тўймуродов, Аҳлиддин Умаров, Қувондиқжон Бозоров, Шоҳруз Тошев, Гулруҳ Раҳимова, Лобар Хуррамова бронза медаль билан тақдирланди. 

– Биз чемпионатда зафар қучиб, халқимиз ишончини оқлаш бахтига муяссар бўлганимиздан беҳад хурсандмиз, – дейди XV Паралимпия ўйинлари ғолиби Шерзод Намозов. – Бу натижа билан тўхтаб қолмаймиз. Насиб қилса, келгусида ўтказиладиган қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Паралимпия ўйинларида ҳам муносиб қатнашиб, ўзбек паралимпиячиларининг юксак салоҳиятини бутун жаҳонга намойиш этамиз. 

Чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси умужамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. 

 
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться