Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вилоятнинг ўн уч ҳудудида ўтган тадбир
2017-05-30 | Маданият
22-26 май кунлари Қашқадарё вилоятининг ўн учта ҳудудида 2017 йил "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан "Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мазмунидаги тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Қарши шаҳар, Қарши, Қамаши, Китоб, Косон, Касби, Миришкор, Муборак, Чироқчи, Шаҳрисабз, Ғузор, Деҳқонобод, Нишон ва Яккабоғ туманларидаги 46 та умумтаълим мактабларида, 40 та касб-ҳунар коллежларида, 4 та маданият ва аҳоли дам олиш марказларида, 7 та ҳарбий қисмларда, 12 та марказий ўйингоҳларда, Муборак туманидаги 11 сон мусиқа мактаби, Қарши шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида, маданият ва истироҳат боғи ҳамда Қарши шаҳридаги Амфитеатрда юқори савияда ташкиллаштирилган якуний гала концертда жами 54 435 нафар уюшмаган ёшлар ва маҳаллий аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди.
Тарғибот тадбирлари 6 июндан Бухоро вилоятида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги