Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда Кураш халқаро ассоциацияси (IKA) конгресси бўлиб ўтди

2017-05-29 | Спорт

Унда Кураш халқаро ассоциацияси конгресси ва ижроия қўмитаси аъзолари, кураш бўйича минтақавий конфедерациялар раҳбарлари, спорт жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Кураш мустақиллик йилларида янги босқичга кўтарилди. Биринчи Президентимизнинг 1999 йил 1 февралдаги “Халқаро “Кураш” ассоциациясини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони миллий спортимиз ривожида муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. 

Бугун 130 га яқин мамлакатда кураш федерациялари фаолият юритмоқда. Кураш халқаро ассоциацияси ҳамда унга аъзо Осиё-Океания, Европа, Панамерика ва Африка кураш конфедерациялари томонидан мазкур спорт тури бўйича жаҳон ва қитъа чемпионатлари, халқаро турнирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. 

Кураш халқаро ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон ва бошқалар мардлик, олижаноблик, ҳалоллик ва бағрикенглик хислатларини ўзида мужассам этган кураш дунёда жадал оммалашаётган спорт турларидан эканини таъкидлади. 

Конгрессда миллий спортимизни дунёда янада ривожлантириш, курашни ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритиш, жорий йил Истанбул (Туркия) шаҳрида катталар ўртасида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ва Ашхободда (Туркманистон) ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича бешинчи Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёнлари ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. 

Конгрессда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди. 

Комил Юсупов Кураш халқаро ассоциациясининг янги таъсис этилган асосчи раиси, Халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев Кураш халқаро ассоциацияси вице-президенти этиб сайланди.

Манба: ЎзА

Поделиться