Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Замонавий технологик ускуналар – рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлаш асоси

2017-05-27 | Иқтисодиёт

"Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси тасарруфидаги корхоналар 2010 йилда 21,7 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган бўлса, 2017 йилга келиб бу кўрсаткич 612,8 миллиард сўмга етди. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида мамлакатимизда чарм ва пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш, экспорт кўламини ошириш ҳамда мақсадли дастурлар ижросини таъминлаш бўйича жорий йилда олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди. 

"Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси бошқаруви раиси ўринбосари Ш.Шералиев ва бошқалар мамлакатимизда ишлаб чиқариш корхоналари модернизация қилиниб, техник ва технологик жиҳатдан янгиланаётгани, хорижий ҳамкорлар учун қулай инвестициявий муҳит яратиб берилаётгани натижасида чарм-пойабзал саноатида юксак самарадорликка эришилаётганини таъкидлади. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 15 сентябрдаги “2016-2020 йилларда чарм-пойабзал саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

"Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси таркибида юздан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда. Ўтган даврда уч юздан ортиқ янги моделдаги пойабзаллар ва етмиш турдаги янги чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида импорт ўрнини босувчи 1,7 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. 

Бу жараёнда чет эл сармояси иштирокида қатор замонавий корхоналар бунёд этилиб, ички ва ташқи бозорда рақобатбардош бўлган маҳсулотлар тайёрланмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида юқори қўшимча қийматга эга чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 28,2 фоиз ўсгани бунинг яққол тасдиғидир. 

Айни пайтда “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи билан маҳсулотлар Италия, Жанубий Корея, Туркия, Хитой, Покистон Ҳиндистон, МДҲ давлатлари ва бошқа хорижий мамлакатларга экспорт қилинмоқда. 

Мазкур тизимдаги мавжуд қувватлар модернизация қилиниб, энг замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланаётгани муваффақиятларнинг асоси бўлмоқда. Жорий йилда 189 инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. 2019 йилгача жами элликдан ортиқ ана шундай лойиҳа ҳаётга татбиқ этилади. Шу мақсадда 2017 йилда 44,5 миллион доллар, 2018 йилда 49,4 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиши билан 1 минг 612 иш ўрни яратилади, 758,5 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади. 

Анжуманда соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, амалиётга татбиқ этилаётган инвестиция лойиҳалари, уларнинг аҳамияти ҳақида маълумот берилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться