Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фармацевтика саноати кўлами кенгаймоқда

2017-05-26 | Иқтисодиёт

2017 йил 3 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ушбу фармонга мувофиқ мамлакатимизда фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, соҳага йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга хорижий ва маҳаллий инвестицияларни фаол жалб этиш ҳамда доривор ўсимликлар хомашёсини етиштиришнинг ноёб шароитларини инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш белгиланган. 

Мазкур эркин иқтисодий зоналарнинг фаолият муддати кейинчалик узайтириш имкони билан 30 йил этиб белгиланган, ушбу ҳудудларда алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиблари амал қилади. 

Эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ўзларига қулай тўлаш ҳамда ҳисоб-китоб қилиш шартлари ва шаклларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу имтиёз ва қулайликлар маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан иқтисодиётга тўғридан-тўғри инвестициялар киритишга қизиқишни янада оширади. 

Шу билан бирга фармонда ички бозорни кенг турдаги сифатли дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан тўлдириш ҳамда алоҳида ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш масалаларини ҳал этишга қаратилган бир қатор тавсия ва кўрсатмалар берилган.

Манба: ЎзА

Поделиться