Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Болаларга аталган суғурта маҳсулоти

2017-05-26 | Иқтисодиёт

«Ўзбекинвест» компанияси томонидан тадбиркорлар, ҳунармандлар, фермерлар фаолияти ва уларнинг мулкий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган кўплаб суғурта маҳсулотлари ишлаб чиқилмоқда. Энди улар болалар ва ўсмирларни турли қалтисликлардан ҳимоялашга қаратилган «Ёш саёҳатчи» номли суғурта маҳсулоти билан янада кенгайди.

Мамлакатимизда сайёҳлик соҳасини, айниқса, ички туризмни янада ривожланитиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Болалар ва ўсмирларни юртимизнинг диққатга сазовор жойлари – тарихий обидалари, қадимий шаҳарлари билан яқиндан таништириш, уларнинг тоғли сўлим жойлар, оромгоҳлар ва бошқа масканларда дам олиши ички туризмнинг йўналишларидан бири ҳисобланади. 

Ёзги таътил бошланиши билан ёшлар ўртасида кўпроқ саёҳатга чиқиш, табиат қўйнида, дам олиш масканларида ҳордиқ чиқаришнинг янада оммалашуви кузатилади. Ўсмирлар ва болаларнинг ўйинқароқлигини ҳисобга оладиган бўлсак, оромгоҳларда дам олаётганда, спорт мусобақаларида иштирок этганда ёки тоғдаги саёҳатларда турли ҳодисаларга дуч келиш хавфи ҳам мавжуд. 

– Оромгоҳга 14 кунга кетаётган ўсмир учун 3 миллион сўмлик суғурта ҳимоясини 8 минг сўм эвазига сотиб олиш мумкин, – дейди компания менежери Мукаррам Алибоева. – 14 кун давомида бирор ҳодиса оқибатида ўсмирга шикаст етса, суғурта қопламаси амалга оширилади. 

“Ёш саёҳатчи” – 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган фарзандларимизни дам олиш масканлари, оромгоҳлар, спорт саёҳати ва бошқа турдаги саёҳатларга борганда 1 кундан 3 ойгача бўлган муддатларда бахтсиз ҳодисалардан суғурталашни кўзда тутади. Бунда суғурталанувчининг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган, кутилмаганда унинг организмига таъсир этувчи ва соғлиғига шикаст етишига олиб келувчи ҳодисалар ҳисобга олинган. Транспорт воситалари ҳаракати, куйиш, электр токи, тепаликдан йиқилиш, кўчки, заҳарланиш, учинчи шахс томонидан қасддан қилинган ҳатти-ҳаракатлар оқибатида шикастланиш шулар сирасидандир. 

Мамлакатимиз суғурта бозорида фаол қатнашаётган «Ўзбекинвест» компанияси келгусида ана шундай янги суғурта турларини янада кўпайтиришни режалаштирган. Шу мақсадда ҳар бир мижозга индивидуал ёндашган ҳолда кўрсатилаётган суғурта хизматлари сифатини ошириш чоралари кўрилмоқда.

 

Сайёра Шоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться