Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Газ таъминоти тизимидаги ислоҳотлар

2017-05-26 | Иқтисодиёт

2017 йил 20 апрелда давлатимиз раҳбарининг “Газ таъминоти тизимида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор газ таъминоти тизимини самарали бошқариш ва бозор механизмларини кенг жорий этиш, соҳани модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун инвестицияларни жалб қилиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда етказиб берилган табиий газ учун ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишни таъминлашга қаратилган. 

Қарорга кўра 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб, етказиб берилган табиий газ учун қарзи мавжуд бўлган ва тармоқдан узиб қўйилган истеъмолчилар газ таъминоти тармоқларига қайта уланиши учун улардан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари миқдорда тўлов ундирилади. Шу билан бирга 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб табиий газни ҳисоблаш ускуналари бўлмаган маиший истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш табиий газга белгиланган тариф миқдорининг икки баробари қўлланилган ҳолда амалга оширилади. 

Маиший истеъмолчиларга табиий газни ҳисоблаш замонавий электрон ускуналарини харид қилиш ва ўрнатиш «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу ускуналар қийматини маиший истеъмолчилар бир йил ичида тўлайдилар.

Манба: ЎзА

Поделиться