Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон-Тожикистон вазирликлараро маслаҳатлашувларига доир
2017-05-26 | Сиёсат
2017 йилнинг 24-25 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатлари шартномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Унда иштирок этиш учун Тожикистон Републикаси Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Парвиз Содиқий бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.
Маслаҳатлашувлар давомида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси инвентаризациядан ўтказилди, томонлар кўриб чиқаётган ҳужжатларнинг лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар чоғида халқаро шартномаларни тузиш ва уларнинг бажарилиши борасида Ўзбекистон ва Тожикистон қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар тўғрисида ҳам маълумот алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги