Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Туркия савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилишига оид

2017-05-25 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 25 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича Ҳукуматлараро Комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Комиссия йиғилиши Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р.Азимов ва Туркия Бош вазири ўринбосари Йилдирим Тугрул Туркеш бошчилигида ўтказилди.

Шунингдек, тадбирда икки мамлакатнинг таклиф қилинган вазирлик, идоралар ва ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибига мувофиқ йиғилиш давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техника, туризм, транспорт, коммуникация соҳасида ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзининг чиқиш сўзида туркия делегацияси раҳбари Й.Туркеш «Бизнинг халқларимиз кўп асрлик тарих, умумий тил, анъаналар, ўхшаш удумлари билан муштаракдир. Туркия-Ўзбекистон ҳамкорлигининг самарадорлиги умумий манфаатлар ва барча йўналишлар бўйича фаолият юритишда аниқ сиёсий мустаҳкамлик мавжудлиги томонидан жуда ўхшашлигидадир» дея таъкидлади.

Шунингдек, 2016 йил ноябрь ойида Самарқандда ва 2017 йил Пекинда олий даражада бўлиб ўтган музокаралар ўзбек-турк муносабатларида янги саҳифа очди. Комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш узоқ давр мобайнидаги танаффусдан сўнг олий даражада эришилган келишувларнинг бажарилишида қўйилган илк амалий қадам деб баҳоланди.

Й.Тукеш соҳаларнинг диверсификацияси ва саноат модернизациясига қаратилган Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларга юқори баҳо берди ва мувоффақиятли бизнес юритишда яратилган қулай инвестициявий иқлимга алоҳида тўхталиб ўтди.

Комиссия йиғилиши сўнгида икки ёқлама кўп қиррали ҳамкорликни келажакда ривожлантириш бўйича аниқ ва муҳим келишувларга эришилди.

Айнан, савдо соҳасида томонлар келаётган йилда икки мамлакатда ҳам талабгор бўлган ўзаро кенг номенклатурали маҳсулотларни етказиб беришда икки ёқлама савдо ҳажмини бир неча маротаба кенгайтиришга келишиб олдилар.

Асосий эътибор ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли бўлган инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилди. Айнан ушбу соҳада ҳамкорликнинг асосий йўналишлари аниқланиб олинди. Етакчи туркия компаниялари билан электротехника,озиқ-овқат, текстиль, чарм-пояфзал, фармацевтика маҳсулотлари, замонавий қурилиш моллари, халқ истеъмоли маҳсулотлари ва бошқа соҳаларда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича лойиҳалардир.

Ҳамкорликнинг бошқа устувор йўналиши сифатида туризм соҳаси белгиланди. Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларида замонавий меҳмонхона комплекси, туризм инфратузилмасини ривожлантириш, туризм соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш борасида етакчи Туркия компаниялари билан стратегик ҳамкорлкини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Йиғилиш якунига кўра тадбир доирасида кўриб чиқилган, икки ёқлама ўзаро ҳамкорлик йўналишлари ва масалалари киритилган Протокол имзоланди.

Маълумот учун: Бугунги кунгача Комиссиянинг 3 та йиғилиши бўлиб ўтган. Охиргиси 2008 йил Анқара шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Туркия Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан ҳисобланади. 2016 йил натижаларига кўра мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмаси 1,2 млрд.долларни ташкил этди.

Айни вақтда Ўзбекистон Республикасида Туркия капитали иштирокида 441 та корхона фаолият юритмоқда шу жумладан, 94 та қўшма корхона 100% туркия капитали асосида ишламоқда.

Ташқи савдо вазирлиги

матбуот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться