Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иш берувчилар ва ишчи-хизматчилар диққатига!

2017-05-25 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан “Электрон меҳнат ҳуқуқ инспектори” (inspektor@mehnat.uz) интерфаол хизмати тест режимида йўлга қўйилди.

Бу тизим орқали ҳар бир шахс ўз фаолиятида меҳнат қонунчилигига риоя этилиши ҳолатини мустақил тарзда ўзини-ўзи текшириш имкониятига эга бўлади.

“Электрон меҳнат ҳуқуқ инспектори” - мустақил равишда дастлабки текширувдан ўтиш, камчилик ва хатоликларни аниқлаш ҳамда зарур тавсиялар асосида уларни давлат меҳнат органи инспектори текширишга келгунига қадар бартараф этишга тезкор ёрдам кўрсатади.

Тизимнинг ишлаш механизми.

Иш берувчи, ишчи ёки ҳар қандай жисмоний шахс ўзини қизиқтирган мавзуни танлаши ва “Электрон меҳнат ҳуқуқ инспектори”да автоматик равишда кетма-кет шаклланадиган саволларга мавжуд ҳақиқий ҳолат, расмий ҳужжатлар ва реал аҳволга мос жавоб танланиши лозим бўлади.

Тизимда мустақил текшириш якуни бўйича “Далолатнома” ва “Тавсиялар” шаклланади ҳамда ушбу ҳужжатлар меҳнатга оид масалаларда меҳнат органлари томонидан айнан шу ташкилотда келгусида ўтказилиши мумкин бўлган текшириш режа жадвалига киритилмаслиги бўйича ижобий кўрсаткич сифатида эътиборга олинишида хизмат қилади.

Азиз юртдошлар, “Электрон меҳнат ҳуқуқ инспектори” меҳнат муносабатлари масаласида ҳар биримизнинг яқин кўмакчимиз бўлиши мумкин.

Меҳнат вазирлиги мазкур тизимни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш мақсадида таклиф ва мулоҳазаларингиз учун миннатдорчилик билдиради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться