Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон-Австралия вазирликлараро маслаҳатлашувларига доир
2017-05-24 | Сиёсат
2017 йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мунтазам ўтказилиб келинаётҳан икки томонлама вазирликлараро маслаҳатлашувлар доирасида Австралия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги Жанубий ва Ғарбий Осиё Департаменти бошлармаси директори Жеймс Холл бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Ташқи сиёсат идоралари вакиллари сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларига урғу берган ҳолда Ўзбекистон-Австралия кун тартибининг кенг доирадаги масалаларини муҳокама қилишди.
Делегациялар муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш масалалари, жумладан томонлар кўриб чиқаётган «Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги» ва «Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги» ҳукуматлараро шартномалар лойиҳалари юзасидан ҳам фикр алмашишди.
Учрашувда Австралия Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Питер Мартин Теш иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги