Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Баркамол авлод – 2017” спорт ўйинлари машъаласи Жиззахга йўл олди

2017-05-24 | Спорт

Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги Ўзбекистон Фанлар академияси “Физика-Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг Материалшунослик институтида Жиззах вилоятида бўлиб ўтадиган “Баркамол авлод – 2017” спорт мусобақалари машъаласини қуёш нурларидан аланга олдириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Республика техник ва амалий спорт турлари маркази, вазирлик ва идоралар, кенг жамоатчилик вакиллари, спортчилар иштирок этди. 

“Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада мусобақалари машъалаларини "Физика-Қуёш" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг Материалшунослик институтида аланга олдириш анъанага айланган. 

Мамлакатимизда жорий қилинган уч босқичли спорт мусобақалари Олимпия ўйинларига қиёсланиб машъала ёқиш маросими билан бошланишида рамзий маъно бор. Чунки юртимизда спорт билан мунтазам шуғулланаётган ёшларнинг жаҳон ва қитъа чемпионатлари, Олимпия ўйинларида Ватанимиз байроғини баланд кўтаришдек олий мақсадлари рўёбга чиқишида мазкур уч босқичли спорт мусобақаларининг аҳамияти беқиёс. 

Мусобақа машъаласининг дастаги ишланган ёнғоқ дарахти – теран томирларимиз, бой тарихимиз, халқимизнинг мустаҳкам иродаси, ақл-заковати, мустақиллигимизнинг боқийлигига ишора, узоқ умр, соғлом ҳаёт белгисидир. Ниҳол кўринишидаги шакллар – юртимиз ёшларининг жисмоний ва маънавий соғлом, Ватанимиз равнақига ҳисса қўшишга қодир, комил инсонлар бўлиб вояга етиши ифодаси, Олимпия ўйинлари халқалари эса уч босқичли спорт тизимининг ёшларимизга Олимп чўққилари сари дадил интилиши учун яратилган кенг имкониятларга ишора. 

Ушбу ноёб қурилма ёрдамида қуёш нурларидан аланга олган машъала ёшларимизни халқимизга хос яратувчанлик, бунёдкорлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Спорт билан шуғулланиб вояга етаётган ёшларимизни жаҳон ареналарида улкан муваффақиятлар сари илҳомлантиради. 

...Майдонга тантанали мусиқа садолари остида таниқли спортчилар, “Баркамол авлод – 2017” спорт мусобақаси иштирокчилари кириб келади. 

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграйди. 

“Баркамол авлод – 2017” ўйинларининг машъаласини кемамодель бўйича уч карра жаҳон чемпиони, мамлакатимизда хизмат кўрсатган спортчи Шавкат Исматиллаев ёқади. 

– Ватаним қуёши нурларини ўзига сингдирган бу машъала эзгу орзу-умидларимизнинг ўзига хос тимсоли, муваффақиятларимиз маёғидир, – дейди Ш.Исматиллаев. – “Баркамол авлод – 2017” мусобақаларида иштирок этаётган спортчилар келажакда Олимпия ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида юксак марраларни эгаллашига, халқимизнинг ишончини оқлашига ишончимиз комил. Ёшларимизнинг бугунги салоҳияти, иқтидори, биз учун яратилган беқиёс шарт-шароит бунинг муҳим омилидир. 

“Баркамол авлод – 2017” спорт ўйинлари машъаласи Жиззах вилояти сари йўл олди. Машъала олиб ўтиладиган шаҳар ва қишлоқларда тантанали маросимлар, спортчиларнинг чиқишлари ўтказилади. Таниқли шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ўқувчи-ёшлар иштирокидаги маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчи-ёшларининг спорт, гўзаллик, бирдамлик байрамига ҳамоҳанг куй-қўшиқ ва рақсларга уланади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться