Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазирлигида учрашув

2017-05-24 | Жамият

Жорий йилнинг 23 май куни Адлия вазирлигида Европарламентнинг Фуқаролик эркинликлар, одил судлов ва ички ишлар қўмитаси ҳамда Инсон ҳуқуқлари кичик қўмитаси аъзоси бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Шунингдек, учрашувда Европарламентнинг Инсон ҳуқуқлари кичик қўмитаси ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва Монголия билан алоқалар бўйича Европарламент делегацияси аъзоси Й.Целлер, Ташқи ишлар бўйича қўмитаси ва Инсон ҳуқуқлари ҳамда Хавфсизлик ва мудофаа масалалари кичик қўмиталари аъзоси К.Бюхнер ва кузатувчилар иштирок этди.

Учрашув давомида меҳмонлар вазирликнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ўрни ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишининг ҳолатини ўрганиш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳи фаолияти ҳақида маълумотлар билан таништирилди.

Шунингдек, давлатимиз Раҳбарининг фуқаролик жамияти институтлари ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлик механизмини тубдан такомиллаштириш бўйича ташаббуслари алоҳида таъкидлаб ўтилди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш жараёни изчиллик билан рўёбга чиқариш бўйича фаолият ёритиб берилди.

Европа делегацияси аъзолари томонидан Ўзбекистонда халқаро норма ва меъёрларни ҳисобга олган амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида аниқ тушунчага эга бўлганликлари таъкидланди.

Делегация аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги икки томонлама асосда амалга оширилаётган мулоқот Ўзбекистоннинг шахдам ривожланишига хизмат қилиши ҳақида фикр билдирилди. Инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги фаолият ва ҳамкорлик қонун устуворлигини кафолатлаши, бу эса ўз ўрнида барқарор ривожланишни таъминлаши даркорлиги ҳақида айтиб ўтилди.

Якунда меҳмонлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги  ҳамкорликни келажакда янада ривожлантиришга тайёр эканликларини изҳор этишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться