Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спортчиларимиз муваффақияти

2015-03-10 | Спорт

Доҳа шаҳрида таэквондо (WTF) бўйича давом этаётган Қатар очиқ чемпионатида ҳамюртларимиз муносиб иштирок этмоқда.

Нуфузли мусобақада тўрт юз нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун куч синашмоқда.

Катталар ўртасида вазни 74 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида Никита Рафалович олтин медални қўлга киритган бўлса, дунё рейтингида пешқадамлик қилаётган тажрибали спортчимиз Жасур Бойқўзиев 87 килограмм вазнда мусобақанинг кумуш медали билан тақдирланди. Максим Рафалович, Сарварбек Шералиев, Дмитрий Шокин ўз вазн тоифасида учинчи ўринни эгаллади.

Болалар, ўсмирлар ва кадетлар ўртасидаги мусобақада Ниёз Пўлатов, Камронбек Яхшибоев, Саидолим Нўмонов олтин, Шукурхон Султонов, Акобир Акромов, Абдулло Тўйчиев кумуш медалга сазовор бўлди.

Қизлар ўртасида Влада Пан, Мадинабону Маннопова ўз вазн тоифасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Манба: ЎзА

Поделиться