Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Қишлоқ қурилиш банк” жорий йилда 5 минг 625 уй-жой қурилишини молиялаштирмоқда

2017-05-24 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки ҳамкорликда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга бағишланган матбуот анжумани ўтказди. 

“Қишлоқ қурилиш банк” бошқаруви раиси ўринбосари Ғ.Абдураҳмонов ва бошқалар мамлакатимиз банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар банкнинг ликвидлилик, ишончлилик, тўловга қобилиятлилик каби қатор асосий кўрсаткичлари барқарорлиги таъминланаётганини таъкидлади. 

Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоялаш, уларни жадал ривожлантиришга кўмаклашиш “Қишлоқ қурилиш банк” фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда. Жорий йилнинг 19 май ҳолатига кўра, истиқболли инвестиция лойиҳалари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш мақсадида 424,3 миллиард сўм йўналтирди. 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қорамол, қўй, эчки, қуён боқиш ва гўшт етиштириш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида банк ходимлари 422 минг 339 хонадонга бориб, суҳбат ўтказди. Натижада қарийб 36 минг 300 фуқаро банкдан кредит олиш истагини билдирди. Ҳозир уларнинг 30 мингдан кўпроғига маблағ ажратилди. 

Банк замонавий уй-жойлар қуриш жараёнида ўз маблағлари билан фаол иштирок этмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори бу борада янги босқични бошлаб берди. 

Дастурда 2017 йилда 15 мингта янги арзон уй ва квартира қуриш назарда тутилган. Унинг 5 минг 625 тасини “Қишлоқ қурилиш банк” молиялаштирмоқда. Мазкур уй-жойларни барпо этишда хорижий инвестицияларни жалб этиш чоралари кўрилмоқда. Осиё тараққиёт банки ва Ислом тараққиёт банки билан узоқ муддатли ҳамкорлик бўйича шартнома имзоланган. Кувайт араб иқтисодий ривожланиш жамғармаси маблағларини жалб этиш борасида келишувлар олиб борилмоқда. 

Матбуот анжуманида банк фаолиятидаги янгиликлар, аҳолига ажратилаётган имтиёзли сармоялар, юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан саволларга жавоб берилди.

 

Сайёра Шоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться