Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувлари

2017-05-23 | Сиёсат

2017 йилнинг 23 май куни Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги 2016 2017-йиллар учун мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини амалга ошириш доирасида икки томон маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

Россия Федерацияси делегациясига вазир ўринбосари Игор Моргулов бошчилик қилди.

Учрашувда Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига тайёргарлик кўриш нуқтайи назаридан ШҲТ фаолиятининг долзарб жабҳалари юзасидан фикр алмашилди.

Музокаралар чоғида Саммит кун тартибига киритилган масалалар, жумладан Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга тўлақонли аъзо сифатида кириши билан боғлиқ масалалар батафсил муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться