Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 70-сессиясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда

2017-05-23 | Жамият

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 70 сессиясида иштирок этмоқда.

Шу йилнинг 22 май куни ЖССТнинг юқори органи ҳисобланувчи Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 70 сессияси очилди. Унда 194 та аъзо давлатлар қаторида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашмоқда.

Ҳар йили ЖССТга аъзо давлатларнинг соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича раҳбарлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг сессиясида иштирок этиш учун Женевага ташриф буюради. Сессия давомида иштирокчилар ЖССТ фаолиятини кўриб чиқиб, ўз олдига янги мақсад ва вазифалар қўяди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг бу йилги сессиясида соғлиқни сақлаш соҳасига доир мураккаб масалалар ва уларнинг ечимига доир чора-тадбирлар кўрилмоқда.

22 май куни сессиянинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир давомида, яъни 23 май куни ЖССТга аъзо давлатлар Ташкилотга янги Бош директорни сайлаши кутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться